23.07.2015. 2015 йилнинг 23 июль куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг 22-мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 9 та масала киритилди ва муҳокама этилди.
Мажлисда, аввало, Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини қайта ўрганиш якунлари тўғрисидаги масала танқидий муҳокама этилди.
Агросаноат мажмуи, Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тармоқларида пенсионерларни, ишлаётган ногиронларни, байналминалчи жангчи-фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш борасида касаба уюшмалари органлари томонидан иш берувчилар билан ҳамкорликда олиб бораётган ишларни ўрганиш натижалари батафсил кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2015 йилги болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг бориши, касаба уюшмалари томонидан «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш юзасидан амалга ошириладиган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мажлис кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.