[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.07.2015. Турин политехника университетида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг машинасозлик ва электротехника йўналишлари бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, металлургия ва машинасозлик саноати корхоналари  мутахассислари, касаба уюшма фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда билимли, жисмонан соғлом, маънан етук авлодни вояга етказиш ҳукуматимиз сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги алоҳида таъкидлашди.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг томонидан анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови тобора кенг қулоч ёйиб бормоқда. Мазкур танловдан кўзланган мақсад турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг янги инновацион ғоя ҳамда ишланмаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, салоҳиятини янада ривожлантиришдир.

Танловнинг металлургия ва машинасозлик саноати йўналишида бўлиб ўтган дастлабки босқичида тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган 200 дан ортиқ ёш мутахассис иштирок этди. Республика босқичида эса “GM Uzbekistan” қўшма корхонасининг техник хизмат кўрсатиш бўлими муҳандиси Темур Маликов машинасозлик йўналишида, “Электроаппарат-электрошит” қўшма корхонаси конс­труктори Евгений Воеводин ёш электротехниклар ўртасида ғолиб деб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.