31.07.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов Япония Халқаро Меҳнат жамғармаси томонидан ташкил этилган “JILAF Invitation Programme-2015” ўқув дастурида иштирок этиб қайтди.
Дастур иштирокчилари жамоа музокараларини ташкил қилиш, меҳнат муносабатлари ва бошқа соҳаларда Япония касаба уюшмалари, хусусан Япониядаги энг йирик “РЕНГО” касаба уюшмаси олиб бораётган фаолият билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили ўқув дастурида мамлакатимизда аҳоли бандлиги ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди.
Ўқув дастурида шунингдек Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Молдова, Украина давлатларининг касаба уюшма марказлари вакиллари ҳам иштирок этдилар.