[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.08.2015. Халқаро ЮНИСЕФ ташкилоти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон болалар ва оилалаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси ҳамкорлигида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Тенгдош-тенгдошга” туркумидаги семинар тренинглар ўтказилди.

50 дан ортиқ оромгоҳларда ташкил этилган тренингларда 120 мингга яқин болалар иштирок этдилар.

Маъриий дастурлар давомида болажонларга Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги” Қонуни кенг тарғиб этилиб, ватанпарварлик туйғуси, жисмоний имконияти чекланган болаларга нисбатан дўстона муносабатда бўлиш, уларни кўллаб-қувватлашни янада кучайтиришга бағишланган машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, семинар тренинглар доирасида жисмоний имконияти чекланган болалар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича миллий ва халқаро стандартлар, фикрлаш ва  намунавий ҳулқ-атвор, инсоний фазилатларга оид суҳбатлар ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати