[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

19.08.2015. Бугун диёримизнинг ҳар бир гўшасида Ватанимиз Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам Республикамизнинг турли ҳудудларида, хусусан, меҳнат жамоаларида энг улуғ, энг азиз байрамимизга бағишланган маданий-маърифий тадбирлар дастури ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бўлиб ўтди. “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!”  деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирда турли тармоқларда меҳнат қилаётган инсонлар, ёшлар ва касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик эканлиги алоҳида таъкидланди. Тадбир доирасида турли соҳа ходимлари, айниқса, ёшларга мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, кеча ким эдигу, бугун ким бўлганимизни англаш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, қисқа вақт ичида қўлга киритилган улкан ютуқлар аҳамияти етказилди.