[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

5-6 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Жаҳон банки ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил қилинди.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Халқаро иш берувчилар уюшмаси, Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясининг экспертлари, халқаро ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари вакиллари иштирок этган давра суҳбатида 2014 йилнинг апрелида Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган Муносиб меҳнат дастурининг бажарилиши муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида давра суҳбати иштирокилари, жумладан Халқаро Меҳнат ташкилоти Бош котибининг махсус маслаҳатчиси К.Тапиола, Халқаро Меҳнат Бюросининг меҳнат бўйича фундаментал тамойиллар ва ҳуқулар бўлими бошлиғи, ИПЭК директори К.Варга, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Д.Чо ва бошқалар Муносби меҳнат дастурини амага ошириш борасида Ўзбекистон Ҳукумати, иш берувчилар ва касаба уюшмалари томонидан қисқа давр ичида катта ишлар амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Ўзбекистонда мазкур йўналишларда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.

Жумладан, барча вазирлик, идораларнинг малака ошириш муассасалари ўқув дастурларига иш берувчилар ва уларнинг вакиллари учун халфаро меҳнат стандартларини жорий этиш, меҳнат муносабатларига оид мавзуларда маърузалар киритилиб, амалга оширилаётганлиги қайд этилди.

Давра суҳбатида Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш соҳасида бажарилган ишлар билан бир қаторда, келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш соҳасидаги аниқ вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Хусусан, Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда “Касаба уюшмалари ўқитувчи-тренерларини тайёрлаш” лойиҳасини 2015 йилнинг ноябридан бошлаб амалга ошириш, Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг Турин шаҳридаги Ўқув марказида ташкил этилаётган ўқув дастурларида Ўзбекистон вакилларининг доимий иштирокини таъминлаб бориш, мультинационал компаниялари билан ишлаш, бандлик, иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Ўзбекистонлик мутахассислар  учун семинарлар ташкил этиш, Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси вакиллари иштирокида “Муносиб меҳнат куни”га бағишланган тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.