[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

2015 йил  22 октябрь
соат 10:00
Тошкент шаҳри

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2015 йил 9 ойи давомидаги фаолияти якунлари тўғрисида.
Маърузачи:
Нарбаева Т.К. – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари иштирокида қабул қилинган жамоа келишувларининг мазмуни ва бажарилиши тўғрисида.
Маърузачи:
Исаев М.Н. – Федерация Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири

3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида.
Маърузачи:
Самарбеков Р.Ю. – Федерация Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири

4. Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат ва Федерация Кенгаши дастури ижросини таъминлаш бўйича 2015 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.
Маърузачи:
Холмўминова Л.Х. – Федерация Кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

5. Федерация Кенгаши ва Федерацияга аъзо ташкилотлар балансидаги болалар оромгоҳларини мавсум якуни юзасидан молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш якунлари тўғрисида.
Маърузачи:
Хамзаев Ж.А. – Федерация Кенгашининг молия бўлими мудири

6. 2016 йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини тасдиқлаш тўғрисида
Маърузачи:
Хамзаев Ж.А. – Федерация Кенгашининг молия бўлими мудири

7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида кадрлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири ҳақида.
Маърузачи:
Самарбеков Р.Ю. – Федерация Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири

8. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида хизмат текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш тўғрисида.
Маърузачи:
Кимсанов Д.М. – Федерация Кенгашининг юридик бўлими мудири

9. Касаба уюшмалари ташкилотларида фуқаролик ва хўжалик-ҳуқуқий шартномалар билан ишлаш Тартиби”ни тасдиқлаш тўғрисида..
Маърузачи:
Кимсанов Д.М. – Федерация Кенгашининг юридик бўлими мудири