02.12.2015. Мустақилликнинг мўъжизалари кўп, кишини ҳайратга солгулик ўзгаришлари бисёр. Ўзбекистон харитасини бир бор кўз ўнгингиздан ўтказингда, 25 олдинги ҳолат билан бугунги манзарани муқояса қилинг, асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигига яна бир карра амин бўласиз.
Юзлаб замонавий иншоотлар, тиббиёт муассасалари, турар жой бинолари, кўприклар, темир йўллар, йирик саноат корхоналари, олий ўқув даргоҳлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари… Буларни санаб адоғига етишнинг ўзи мушкул! Лекин, эътироф этишимиз лозимки, мустақиллик йилларининг том маънодаги энг унутилмас ва тарихий воқеаси буюк қомусимиздир.
Дарҳақиқат, мустақиллик Конституциясининг туғилиши мамлакатимиз тарихида янги даврни бошлаб берди, ислоҳотлар стратегиясини амалга ошириш ва миллий давлатчилик пойдеворини қуришда муҳим қадам бўлди. Истиқлoл йиллaридa мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ҳуқуқий дaвлaт бaрпo этиш, фуқaрoлик жaмиятини шaкллaнтириш йўлидa эришaётгaн бaрчa ютуқлaримиз, ҳaётимизгa янгичa мaзмун бaғишлaётгaн ислoҳoтлaрнинг зaмиридa, шубҳасиз, Кoнституциямиздa мустaҳкaмлaнгaн ҳуқуқ вa aсoсий тaмoйиллaр ётади.
Жорий йилнинг 1 декабр куни Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ўтказилган “Конституция – миллий давлатчилигимиз асоси” мавзуидаги давра суҳбатида ана шулар тўғрисида батафсил сўз юритилди. Тадбирда сўзга чиққанлар давлат мустақиллигига эришилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси демократик ислоҳотлар йўлини ёритиб келаётгани, янги демократик жамият қуришнинг ишончли йўналиши, мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётгани, Конституция суверенитет ва ўзбек давлатчилигининг эркин ривожланиши рамзига айланганлигини таъкидлашди.
Дарҳақиқат, бугун эркин вa фaрoвoн жaмият қуриш, Вaтaнимизнинг сaлoҳияти вa қудрaтини, xaлқимизнинг турмуш дaрaжaсини юксaлтириш бoрaсидa эришaётгaн бaрчa мувaффaқиятлaримиз Кoнституциямиздa бeлгилaб қўйилгaн ҳуқуқий aсoслaргa қaтъий aмaл қилиб кeлaётгaнимизнинг сaмaрaси ва яққол исботидир.
Биз Асосий Қонунимизнинг улуғворлигини, ҳаётимизда унинг ўсиб бораётган ролини алоҳида куч билан ҳис этамиз. Конституциямизнинг 23 йиллиги олдидан халқимизнинг асрий орзу-умидларини, унинг эркинлик ва бахт-саодатга бўлган умид-ишончини ўзида акс эттирган ушбу ҳужжатнинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигига яна бир бора амин бўлдик.