[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Нодавлат нотижорат ташкилотлари диққатига!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникаси 2016 йилда бепул юридик консультатив хизмат кўрсатиш бўйича аризалар қабул қилишни бошлади.

Хизматлар Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан тузилган битим асосида йил давомида доимий равишда, Юридик клиника малакали мураббийларининг назорати остида волонтёрлар томонидан амалга оширилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад, нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келган юридик муаммоларга ечим топишда кўмаклашиш ва юртимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишдир.

Ҳамкорликдан манфаатдор нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳавола орқали анкета тўлдиришлари мумкин.