[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.12.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникасида «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Юридик клиника волонтёрлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичининг “Меҳнат ҳуқуқи” мутахассислиги йўналиши талабалари иштирок этди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш бўлими мудири Маҳмуджон Исаев маъруза қилди.

Семинар доирасида дастлаб Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича конвенциялари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, иш ҳақи, энг кам ишҳақи, номинал ва реал иш ҳақи, шунингдек, иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик, меҳнат ҳақи фондининг тариф қисми каби тушунчалар амалий мисоллар билан тушунтирилди.

Бундан ташқари, амалга оширилаётган ислоҳотлар, меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида касаба уюшмалари ташкилотларининг вазифалари, жамоа шартномалари доирасида меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловларини таъминлашга боғлиқ шартлар ижроси, мамлакатимизда мазкур соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида талабаларга маълумот берилди.

Семинар интерактив савол-жавоб кўринишида ташкиллаштирилди ва унда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олишди.