[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.12.2015. Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йилигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган вазифалар юзасидан ЎзФА бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Маънавият соати ўтказилди. Унда 80 нафардан ортиқ тадқиқотчи ҳамда бошланғич касаба уюшма фаоллари итштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси сиёсий шарҳловчиси Қобилбек Каримбеков истиқлол йилларида эришилган ютуқлар ҳақида сўзлаб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга батафсил тўхтатилди.

– Мамлакатимизда кучли давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўналишида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, бугун ҳаётга муваффақиятли жорий этилмоқда, – деди, Қ. Каримбеков. – Барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан натижалар халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилаётир.