15.01.2016. Фарғона вилоятида ўтказилган “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги Фарғона гарнизони Офицерлар уйида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда вил ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилиб, Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчилар оилаларига манзилли моддий ёрдам кўрсатилди. Ўз фаолитини ҳарбий соҳа билан боғлаган ҳарбий аёлларга қимматбаҳо совғалар, вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирига замонавий ноутбук тақдим этилди. Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги кутубхонаси учун китоблар жамланмаси совға қилинди.
Ватан ҳимоячилари учун ташкил этилган концерт дастурида юрт, Ватан ва тинчлик ҳақида қўшиқлар янгради.