[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.01.2016. Барча жабҳаларда ижтимоий шерикликни амалга ошириш ва уни такомиллаштириш касаба уюшма ташкилотлари Жиззаҳ вилояти ҳудудий бирлашмаси кенгашининг доимий диққат-эътиборида.

Ғаллаорол туманида фаолият бошлаган “Наргиза-текс” масъулияти чекланган жамият 185 найар йигит-қизнинг бандлигини таъминлади. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежлари битирувчилари.

Япониянинг “Juki” компаниясидан келтирилган 126 дона сўнгги русумдаги замонавий тикув машиналарида асосан ёшлар меҳнат қилмоқда.

Бошланғич касаба уюшма ташкилоти жамоадаги ҳар бир ишчи-хизматчига зарур меҳнат шароити яратиб берилиши, меҳнатга ўз вақтида муносиб ҳақ тўланиши сингари долзарб масалаларда жамоа шартномаси орқали раҳбарият билан бевосита мулоқотда бўлиб келмоқда. Франциянинг Париж шаҳрида анъанавий тарзда ташкил этиладиган “Лидерлик учун юлдуз” танловида жамиятига омад кулиб боқди, халқаро ютуқ корхонага насиб этди. Бу эса барча ходимларни янги марралар сари илҳомлантириб юборди.