20.01.2016. Перзидентимизнинг 2008 йил 2 декабрдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилган “Навоий” эркин индустриал иқтисодий зонасининг йилдан-йилга салоҳияти ортиб бормоқда. Ҳар йили янгидан-янги корхоналарни ишга тушириш орқали юзлаю касб-ҳунар коллежи битирувчилари ишга қабул қилиниб, минглаб маҳаллий ёшлар бандлиги таъминланаётир.
Ҳозирда “Навоий” эркин индустриал иқтисодий зонасида Жанубий Корея, Хитой Ҳалқ Республикаси, АҚШ, Германия, Италия, Ҳиндистон, Сингапур, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар иштирокида умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд инвестиция лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Вилоятига замонавий техника ва технологияларнинг кириб келиш имкониятлари ҳам муттасил кенгаймоқда. Айниқса, кейинги йилларда корхоналар томонидан илғор технологиялар асосида модем ва телевизорлар учун приставкалар, юқори кучланишга чидамли кабеллар, иссиқлик ва сув иситиш қозонлари, мобил ва стационар телефон аппаратлари, тайер дори воситалари ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани таҳсинга лойиқ.
“Навоий” эркин индустриал иқтисодий зонасининг фаолияти турмуш фаровонлиги сифат жиҳатидан янги, янада юксак поғоналарга кўтарилишда ўзига хос омил бўляпти.