22.01.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо ташкилотлар томонидан 2015 йилда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида тизимли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган “Мурувват” ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари – касаба уюшмалари эътиборида” тадбири доирасида Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”, Cамарқанд шаҳридаги 6-сон “Меҳрибонлик” уйи, Сирдарё вилояти Гулистон “Болалар шаҳарчаси”, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 5-сонли “Меҳрибонлик” уйи, Хоразм вилояти Хива туманидаги 20-сонли “Меҳрибонлик уйи”, Тошкент шаҳридаги 21-сон “Мехрибонлик” уйи, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги 12-сонли “Мехрибонлик” уйи, Жиззах вилояти 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи, Бухоро вилоятидаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи, Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош “Болалар уйи”, Наманган вилоятидаги 26-сонли “Меҳрибонлик” уйи, Тошкент вилоятидаги 15-сонли “Меҳрибонлик” уйи, Фарғона вилоятидаги 1-сонли “Меҳрибонлик” уйига касаба уюшмаларининг қарийб 20,0 млн. сўмлик совғалари (телевизор) топширилди.
Шунингдек, “Меҳрибонлик” уйларининг 7 минг 585 нафар тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, иқтидорли ўқувчиларнинг жойлардаги музей, кўргазмаларга, ботаника, маданият ва истирохат боғларига, 2 минг 471 нафарининг театр ва қўғирчоқ театрларига ташрифи уюштирилди. 2 минг нафар болаларга “Дельфин” сузиш ҳавзасига чипталар берилди.
Конституция байрами арафасида республикамизнинг турли ҳудудларидаги 36 та махсус мактаб-интернатга, 9 та ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига, 5 та “Меҳрибонлик” уйига 37 млн. сўмлик совғалар берилди.
Шу билан бирга Мустақиллик байрами ва Билимлар куни муносабати билан республиканинг чекка туманларидаги қишлоқ мактабларининг 12 минг нафар 1-синф ўқувчилари учун “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбири ташкил этилиб, тадбир доирасида уларга 240 млн. сўмлик совғалар – санитар-гигиеник воситалар тўпламлари ҳадя этилди.
Акция доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда яна бир муҳим тадбир – болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қилувчи болалар қўшиқлари, шеърлари ва куйларини яратиш бўйича республика ижодий танлови ўтказилди. Танловда ғолиб бўлган ижодкорларнинг 50 дан ортиқ болалар қўшиқлари, 100 дан ортиқ шеърлар диск шаклида барча болалар оромгоҳларига етказиб берилди. Шунингдек, ҳар бир оромгоҳ Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги, Низомий номидаги Давлат педагогика Университети билан хамкорликда ишлаб чиқилган “Ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари учун тадбирлар сценарийлари” қўлланмаси билан таъминланди.
Ёзги соғломлаштириш мавсуми давомида ҳудудлардаги 1168 та оромгоҳда 300 минг 372 нафар боланинг соғломлаштирилиши ташкил этилди. Хусусан, 209 та стационар оромгоҳда 158 минг 385 нафар бола, шу жумладан 17 минг 519 нафар болаи бепул соғломлаштирилди. 818 та кундузги оромгоҳда 136 минг 747 нафар бола, 141 та “Меҳнат ва дам олиш” оромгоҳида 5 минг 240 нафар ўқувчи ёшлар дам олдирилди. 2014-2015 ўқув йилидаги “Билимлар беллашувлари”да ғолиб бўлган 500 нафар иқтидорли ўқувчилар ва 50 нафар жисмоний имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояталаб болалар “Қуёшли” болалар соғломлаштириш оромгохига бепул йўлланма билан таъминланди.
Мавсум давомида 261 та ихтисослашган оромгоҳ, яъни Интеллектуал ривожлантириш, Меҳнат ва дам олдириш, Ҳарбий-спорт, Экологик-биологик, Ўлкашунослик, Техник ижодкорлик, Бадиий ижодиёт, Ижтимоий мослашув оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, “Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган Манзилли дастур” асосида касаба уюшмалари томонидан “Хонжиза”, “Мирзо Улуғбек” оромгоҳларида реконструкция ишлари, “Чорчинор”, “Норин” оромгоҳларида қурилиш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мақсадлар учун жами 34,0 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
2015 йилнинг 8 сентябрь куни мавсум якуни бўйича пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида “Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг V Республика Форуми” ўтказилиб, энг яхши оромгоҳлар ва ташкилотчилар муносиб рағбатлантирилди.
Жамоа шартномалари орқали 6 198 та корхонада 78 940 та оила фарзандларига касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида жами 9125,5 млн. Сўмлик ўқув қуроллари олиб берилди.
Шунингдек, болалар ўртасида қатор мутасадди ташкилотлар билан “Маҳаллам тарихини ўрганаман” кўрик-танлови, кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” республика турнири, “Футболимиз келажаги” ҳамда “Ёш қутқарувчи”, “Шунқорлар” мусобақалари ўтказишда ҳамкорлик қилинди.