[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.01.2016. 2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йилида кекса авлод вакилларининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда ёшларни миллий қадрият ва анъаналар руҳида тарбиялаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида:

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг ҳар бирига 300,0 минг сўмдан, жами 900 млн. сўм пул мукофоти берилди.

2 минг 950 нафар ёлғиз ва ижтимоий ҳимояталаб кексалар яшаётган хонадонлар 1 млрд. 500 млн. сўмлик электр-маиший техника жиҳозлари – музлатгич ва кир ювиш машиналари, чангютгич ва микротўлқинли печь билан таъминланди.

Ҳар бир ҳудуддан 30 нафардан жами 420 нафар кекса ва ногиронларга жами 328 млн. 860 минг сўмлик ногиронлик аравачаси, ҳар бир ҳудуддан 15 нафардан, жами 210 нафар шу тоифадаги шахсларга 33 млн. 200 минг сўмлик эшитиш аппаратлари, тонометр, глюкометр каби ёрдамчи реабилитация воситалари топширилди.

13 763 та корхонада 47 095 нафар кекса кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш кўринишида ижтимоий ёрдам берилди. Бу мақсадлар учун касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағидан жами 8 млрд. 303 млн. 400 минг сўм сарфланди.

Жамоа шартномалари орқали жами 102 минг 460 нафар ортиқ пенсия ёшидаги инсонларни пенсияга чиқиши ҳамда юбилей саналари муносабати билан  моддий ва маънавий рағбатлантириш, ишламайдиган пенсионерларни илгари ўзлари меҳнат қилган корхона ва ташкилотлар орқали моддий қўллаб-қувватлаш ишларига иш берувчилар ва касаба уюшмалари томонидан жами 36,4 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

Республикамизнинг барча ҳудудларидаги “Саховат” ва “Мурувват” уйларида Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Мустақиллик байрамлари муносабати билан маданий тадбирлар ташкил этилиб, у ерда истиқомат қилаётган қариялар, ногирон ҳамда ёлғизлар ҳолидан хабар олинди ва касаба уюшмалари томонидан жами 105 млн. 700 минг сўмлик (кийим-кечак, кўрпа-ёстиқ жилдлари ва электр-маиший жиҳозлари) моддий қўллаб-қувватланди.

Санаторийларда “Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бўлимлари” ташкил этилди ва уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийларидан 4 645 нафари давлат бюджети ҳисобидан, 66 нафари касаба уюшмалари ҳисобидан бепул соғломлаштирилди.

Шунингдек, ишловчи пенсионерлар,  кексалар ва меҳнат фахрийларидан
10 минг 70 нафари тизимдаги санаторийларда бепул ва имтиёзли саломатлигини тиклади. Ушбу мақсадлар учун касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағларидан 8 млрд. 315 млн. сўм сарфланди.

Санаторийлар атрофида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 1 722 нафар ёши улуғ инсонлар ва нуронийларга, шунингдек, санаторийларда кўп йиллар хизмат қилиб нафақага чиққан собиқ ходимларга ташхислаш, соғломлаштириш муолажаларини амбулатор шароитда ўтказиш  бўйича 21,5 млн. сўмлик ишлар бажарилди.

Республиканинг барча ҳудудларидан жами 5 090 нафар кексаларнинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Шахрисабз каби тарихий шаҳарларга саёҳатлари уюштирилди. Умумхалқ байрамлари муносабати билан 6,5 минг кексалар ва меҳнат фахрийларининг театр ва концертларга ташрифи ташкил этилди ва бу мақсадларга касаба уюшмалари томонидан 92,2 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари қошида “Фахрийлар кенгаши” ташкил этилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган собиқ ходимлар холидан хабар олиш, уларни зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар билан таъминлаш ҳамда уларнинг бой ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиш ишлари амалга оширилди.

Касаба уюшмаларининг “Ишонч телефон”лари орқали 150 нафардан ортиқ кекса ёшдаги фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда  уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида “Жасорат, бурч, матонат”, “Эъзоз”, “Авлодлар учрашуви”, “Эҳтиром”, “Фахрийлар – фахримиз”, “Кексаларини эъзозлаган юрт” мавзуларида маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, шунингдек, фахрийлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ҳамда ёшлар ўртасида Хотира турнирлари ташкил этилди.