[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.01.2016. Ушбу акция доирасида 2015 йилнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларда “Касаба уюшмалари – ҳарбий қисмда” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, уларга касаба уюшмаларининг 14,2 млн. сўмлик совғалари топширилди. Шунингдек, 160 нафар илғор ҳарбийлар 14 млн. сўмлик совғалар билан рағбатлантирилди.

Қуролли Кучлар миқёсида ўтказилган “Энг яхши мутахассис” танловининг “Энг илғор сержант”, “Энг илғор гуруҳ командири”, “Энг илғор взвод командири” номинацияси ғолибларига Федерация Кенгаши томонидан 10 млн. 130 минг сўмлик 5 дона “Notebook” олиб берилди.

Ватан ҳимоячилари куни, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик байрамлари  муносабати билан Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий хавфсизлик хизмати тизимида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида вафот этган ҳарбийлар оилаларига 110 млн 400 минг сўмлик манзилли моддий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг 201 нафар фарзандларига 13 млн. 316 минг сўмлик Янги йил совғалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг 10 нафар ҳарбий хизматчилари ва билим юрти ходимларига
1 млн. 200 минг сўмлик совғалар топширилди.

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети ташкил этилганлигининг уч йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда ушбу факультетда самарали меҳнат қилган 10 нафар профессор ва ўқитувчиларга  3 млн. 55 минг сўмлик эсдалик совғалари берилди.

Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти ташкил этилганлигининг 97 йиллиги муносабати билан билим юртининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 1 млн. 483 минг сўмлик (Фотоаппарат Nikon)совға топширилди.

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгашининг ишчи органи  фаолиятида қулайлик яратиш мақсадида Федерация Кенгаши томонидан 1 дона рангли принтер совға қилинди.

Тошкент шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида ёшларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш тадбирида иштирок этилилиб, 82 нафар муддатли ҳарбий хизматга кетаётган ёшларга 4 млн. сўмлик, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик ва Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртларида навбатдаги битирувчиларга Дипломларни тантанали топшириш тадбирида иштирок этилиб, билим юртини имтиёзли тамомлаган 10 нафар битирувчига 1 млн. 140 минг сўмлик совғалар берилди.