[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.01.2015. Бугунги кунда «DAEWOO textile Fergana» МЧЖнинг Фарғона, Тошлоқ, Қумтепа фабрикаларида 3454 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг 2193 нафари хотин-қизлардир.

Корхонада имзоланган жамоа шартномасига “Аёллар меҳнатини тартибга солиш. Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар” бўлими киритилган бўлиб, бу бандларнинг аксарияти бажарилишига эришилмоқда. Шунингдек, хотин-қизларни иш билан мунтазам бандлигини таъминлаш мақсадида янги-янги иш ўринлари яратилмоқда

Хотин-қизлар меҳнати касаба уюшмаси муҳофазасига олинган. Айниқса, уларнинг иш жойлари хавфсизлигини таъминлаш, шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош билан таъминланиши мунтазам назоратда. Корхонада ювиниш ва гигиена хоналари, тиббиёт бўлими, ошхона, бепул транспорт хизмати ҳамиша аёллар хизматида. Хотин-қизлар соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам равишда спорт тадбирлари ўтказилади.

Жамоа шартномаси асосида хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзоларини, шу жумладан, фарзандларини соғломлаштириш учун 2015 йилда дам олиш уйлари, сиҳатгоҳларга ва болалар оромгоҳларига 182 та бепул йўлланма берилди. Янги ўқув йилида ходимларнинг 680 нафар фарзандлари бепул ўқув қуроллари билан таъминланди. Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан эса 600 нафар илғор хотин-қизларга 26 миллион 100 минг сўмлик совғалар берилди.

Ҳафтанинг ҳар жума куни цех ва бўлимларда “Маънавият соатлари” ўтказилади. Шунингдек, фаол ишчилар корхона ҳисобидан Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хива каби тарихий шаҳарларга, вилоятнинг  сўлим ва диққатга сазовар жойларига саёҳатга олиб борилади.

Корхонада 2016 йил – Соғлом она ва бола йилида жамоа шартномалари орқали ишловчи хотин-қизлар, ҳомиладор аёлларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиш белгиланган. Хусусан, улар учун имтиёзли иш меъёрларини белгилаш, корхонада ишлаётган қизлар – бўлғуси оналарнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлишларига эътибор қаратилган.