[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.02.2016. 2016 йилнинг 10-13 февраль кунлари Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюросига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг ташрифи ташкил этилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси ўртасида ўзаро ҳамкорлик чора-тадбирларининг 2015 йилда бажарилиши муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Бюро бош мутахассислари С.Гловацкас, Л.Сиббел, В.Мокану, Д.Блек, В.Чурович, О.Кулаева билан ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюросининг ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳамкорлик доирасида 2016 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Хусусан, меҳнат соҳасида асоссолувчи тамойиллар ва ҳуқуқларни амалга ошириш мақсадида 2016 йилда ижтимоий шерикликни янада мустаҳкамлаш, муносиб бандлик соҳасидаги имкониятларни кенгайтириш, меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришга кўмаклашиш йўналишларида ҳамкорликда амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.