18.02.2016. “Соғлом оила” шиори остида ўтказилаётган республика оилавий спорт мусобақаларининг туман босқичлари қизғин паллага кирди.
Мусобақанинг Самарқанд вилояти Тойлоқ туман босқичи 12 та оилавий спорт жамоаларини ғалаба учун курашга чорлади.
Касбим оддий ўқитувчи, турмуш ўртоғим эса тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Фарзандимиз Шаҳнозахон билан биринчи навбатда оиламиз ва ўзимиз мехнат қилаётган жамоамиз шаънини муносиб ҳимоя қилдик. Оиламизда ва биз мехнат қилаётган жамоанинг саломатликка хизмат қилувчи спортга қизиқиши баланд. Жисмоний чиниқишни фарзандларимиз жуда ёшлигидан англаб етганлиги сабабли мана бугун биз ғолиблар сафидамиз- дейди Бердиқуловлар оиласи бошлиғи.
Дилшод Султонов билан сухбат жараёнида унинг оиласида ҳам спорт билан шуғулланиш оила кун тартибидан муқум ўрин эгаллаганлиги ва ота – онаси билан биргаликда спорт-соғломлаштириш машқларини мунтазам бажаришлари натижасида уларнинг оиласига “Ғалабага бўлган иштиёқи кучли оила” номинацияси насиб этганидан хурсандлигини баён қилди.
Сирдарё вилояти Гулистон шахрида ўтказилган мусобақада 15 та оила ўзаро беллашиб, мусобақа натижаларига кўра ўғил фарзандли оилалар ичида Шайжигитовлар оиласи 1-ўринни, Исмоиловлар оиласи 2-ўринни, Мирзаевлар оиласи 3-ўринни қўлга киритишган бўлса, қиз фарзандли оилалар ичида Исмоиловлар оиласи 1-ўринни, Сулаймоновлар оиласи 2-ўринни, Бўроновлар оиласи 3-ўринни эгаллашди.
Гулистон шаҳрида мехнат қилаётган Қаҳрамон Исмоилов касаба уюшмалари томонидан мехнат жамоаларида ходимларни саломатлигини мустахкамлаш мақсадида жорий этилган ходимлар гимнастикаси ва турли спорт тадбирлари биз мехнаткашлар учун кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Биз ҳам оилавий мусобақаларда иштирок этиб, худди ёшлигимизга қайтгандек бўлдик. Фарзандларимизнинг шодлигини айтмайсизми? Ушбу спорт байрами ташкилотчиларидан жудаям миннатдормиз-дейди.
Тошкент вилояти Зангиота туманида бўлиб ўтган мусобақаларда турли соҳа вакилларидан ташкил топган 14 та оила ўзаро беллашдик. Оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ва спортнинг оммавий турлари билан шуғулланишда авваламбор ота-онанинг ўзи ўрнак бўлиши лозим дейди -Қовунбоевлар оиласи бошлиғи.
Мусобақалар давом этмоқда.