[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

No images found in the content.

29.02.2016. Пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида  ўтказилган аёллар спорт мусобақасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши жамоаси хам иштирок этди.

Мусобақа Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирнинг очилишида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аёллар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Жорий йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тобора кенг кўлам касб этаётган “Соғлом она – соғлом бола” тамойили асосида хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароит яратилмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар сафи тобора кенгаймоқда. Бу уларнинг саломатлигига, кайфиятига ижобий таъсир этмоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети спорт залида ўтказилган мусобақада вазирлик ва идораларда меҳнат қилаётган аёллардан иборат                        15 жамоа спортнинг гимнастрада, стол тенниси, шашка, дартс, мини-футбол турлари бўйича баҳслашди.

Мусобақа якунига кўра жамоалар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши жамоаси “Энг интизомли жамоа” сифатида эътироф этилиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.