11.03.2016. Тошкент вилоятининг Чирчик шаҳри ҳудудидаги автотрассада старт олган кўп кунлик шоссе велопойгалари бўйича халкаро турнир якунланди ва ғолиблар номи маълум булди.
Республикамиз ҳудудлари ҳамда Ҳамдўстлик давлатлари жамоаларининг 167 нафар спортчиси иштирок этган мазкур «Тошкент вилояти – Тур» таснифига кирувчи нуфузли пойгаларда ғолиблик учун кураш жуда муросасиз кечиб, яккалик ҳамда гуруҳлараро пойгаларда асосан ҳамюртларимиз пешқадамлик қилдилар.
Улар орасида пойтахт вилояти вакили Акром Суннатов 280 км. масофани ўз ичига олган пойгаларнинг 3 боскичи якуний натижасига кўра энг юкори курсатгичга эришиб, ғолиб деб тан олинди.
Аввал хабар берганимиздек, ушбу мусобақа велоспортчилар учун навбатдаги йирик велопойгалар олдидан саралаш босқичи вазифасини ўтабгина қолмай, уларнинг ўзаро тажриба алмашувига ҳам кулай муҳит яратди.
Энди терма жамоамиз аъзолари 2016 йил тақвимида қайд этилган маъсулиятли турнирлардан бири – «Тайланд – Тур» кўпкунлик шоссе велопойгаларига тайёргарлик машғулотларини бошлайдилар.