11.03.2016. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлигида фермер хўжаликлари раҳбарлари учун халқаро ва миллий меҳнат стандартлари бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.
Ушбу семинарларда фермер хўжаликлари ходимлари билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, жумладан, меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат дафтарчалари тўлиқ юритилишини таъминлаш, жамоа шартномаларини тузиш орқали уларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш ҳамда белгиланган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишига эришиш каби йўналишлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Мазкур ўқув-семинарларда бугунги кунга қадар 40 минг 137 нафардан зиёд фермер хўжаликлари раҳбарлари, шу жумладан, 17 минг 150 нафар янги ташкил этилган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.