[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.03.2016. Қарши шаҳридаги “Ўзгеобурғунефтгаз” АКда акциядорлик компанияси ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаларини тузиш, уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, меҳнат муҳофазасига оид тадбирларни киритиш, меҳнатга оид муносабатларда ходимларнинг манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳуқуқларини ҳимоялаш мавзуларини ўз ичига олган амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Унда “Ўзгеобурғунефтгаз” АК маъмурияти, компания тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, касаба уюшма қўмиталари раислари, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар ҳамда касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар.

Семинар-тренинг иштирокчилари эътибори “Ўзбекнефтгаз” Миллий Холдинг Компанияси ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2016-2018 йиллар учун тузилган тармоқ келишуви асосида олиб борилаётган ишлар, янгидан тузилаётган жамоа шартномаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга қаратилди. Ушбу масалалар юзасидан Нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ғофуржон Ҳамидов батафсил маълумот берди.

Шунингдек, тренингда янгидан тузилаётган жамоа шартномаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига киритиладиган тадбирлар, иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси мажбуриятлари, меҳнат муҳофазаси бўйича Битим ва бошқа меъёрий ҳужжатлар тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Мавзулар юзасидан бўлиб ўтган муҳокамалар жараёнида “Ўзбурғунефтгаз” АК бирлашган касаба уюшма қўмитасининг раиси С.Бўриев, Акциядорлик кампанияси мутахассислари, касаба уюшма аъзолари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Семинар-тренинг сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.