[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.03.2016. Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган “Кварц” Акциядорлик жамиятида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида имзоланган жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоаси Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда жамоа шартномаси орқали корхона ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси таъминланаётгани, корхонада меҳнат қилаётган ёш мутахассислар ҳамда аёллар учун кўзда тутилган кафолатлар 2015 йилда тўлиқ бажарилганлиги, маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари юқори савияда ўтказилиб, ходимларни соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилганлиги икки тарафлама эътироф этилди.

Шунингдек, корхона жамоа шартомаси орқали корхонада ишлаб пенсияга чиққан ҳодимларнинг ҳам ҳолидан ҳабар олиш, улар оғирини енгил қилиш, ижтимоий кўмак кўрсатиш йўналишларида олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталтинди. Хусусан, ижтимоий ҳимояталаб ёки якка-ёлғиз яшовчи кексаларга ижтимоий ёрдам сифатида уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар ҳар бир байрам арафасида касаба уюшма фаоллари томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватланади. Шунингдек, пенсиядаги ходимларнинг турар жойларини ободонлаштириш, томорқаларини юритиш ишларига кўмаклашилади.

Муҳокамаларда сўзга чиққан ходимлар томонидан корхонада яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари учун иш берувчи ва касаба уюшмасига миннатдорчилик билдирилди.