[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.03.2016. “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бир қаторҳамкор ташкилотлар ишитрокида корхона, ташкилот ва муассасаларда “Меҳнат ҳуқуқи” мавзуидаги давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Давра суҳбатлари иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида ёшлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, ёш ходимлар учун имтиёзлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, сўнгги йилларда меҳнат қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Бугунгача худди шу каби тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 656 та корхона, ташкилот ва муассада ўтказилди. Уларда жами 41 минг 932 нафар меҳнаткашлар, шу жумладан, 25 минг 886 нафар ёш ходимлар иштирок этди.

Иштирокчиларга шунингдек, меҳнат ҳуқуқига оид 11 мингдан ортиқ тарқатма материаллар тақдим этилди.