28.03.2016. Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда, хусусан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган ходимларни касаба уюшма аъзолигига жалб этиш, бу орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3 минг 471 та хўжалик субъектида меҳнат қилаётган 26 минг 942 нафар ходим касаба уюшмаси аъзолигига жалб этилди. Айни вақтда уларнинг жамоа шартномалари орқали ижтимоий-иқтисодий имтиёз ва қулайликлардан фойдаланишлари таъминланмоқда.