04.05.2016. “Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган харакатлар дастури” доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши томонидан кимё саноати тизимида иш ўринларининг меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфи юзасидан шаҳодатдан ўтказилиши, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги масалаларини ўрганилди.
Ўрганиш жараёнига кимё саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Меҳнат вазирлиги, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси, “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги санитария, гигиена ва касб касалликлари институти мутахассислари ҳам жалб этилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш юзасидан ишчи гуруҳи томонидан тавсиялар тайёрланди ва идоралараро ишчи гуруҳида муҳокама этилди.
Ўрганишлар якунига кўра иш жойларини ўз вақтида аттестациядан тўлиқ ўтказиш, имтиёзли шартларда пенсия олиш хуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимларда меҳнат қилган ходимлар учун имтиёзли пенсия ҳужжатларини расмийлаштириш йўналишларида амалий ёрдамлар кўрсатилди.