[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.05.2016. Мамлакатимиз бўйлаб 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Республика жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Танзила Нарбаева, Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари ва ёш офитцерлар пойтахтимиздаги иккинчи жахон уруши қатнашчилари хонадонларига ташриф буюрдилар.

Улар уруш фахрийларини умумхаклқ байрам билан табриклаб, Президентимиз Фармони билан  1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ажратилган пул мукофотларини топширдилар. Шунингдек, фахрийларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг манзилли моддий ёрдамлари ҳам тақдим этилди.

– Президентимизнинг “Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди, – дея таъкидлади 92 ёшли онахон Фаина Трегубова. – Биз нуронийларга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликлар натижасида ҳаётимиз янада фаровон бўлиб бормоқда. Юртимиз доимо тинч ва фаровон, Юртбошимиз эса доимо соғ ва омон бўлсинлар!