[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.05.2016. Охирги йилларда, Ўзбекистоннинг Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти билан биргаликдаги алоқалари кучайиб бормоқда.

Хусусан, 2014 йил 25 апрелда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ХМТнинг Москва шаҳридаги бюроси ўртасида ҳамжиҳатлик ҳақида Меморандум имзоланди. Ушбу Меморандум  республика учун 2014-2016 йилларга мўлжалланган адолатли меҳнат Дастурини ўз ичига олади.

Ушбу Дастур асосида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Халқаро меҳнат ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти ҳам ижобий натижаларни бермоқда.

Ҳамкорликдаги фаолиятнинг давоми сифатида Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Халқаро меҳнат ташкилоти Бюросининг бош мутахассиси Сергеюс Гловацкас ҳамда Халқаро  меҳнат ташкилоти эксперти Харри Талигалар Бухоро вилоятига ташриф  буюришди.

Ташриф дастурига асосан меҳмонлар ва Федерация Кенгаши вакиллари “Жондор пахта тозалаш” АЖга ташриф буюриб заводда меҳнаткашлар учун яратилган шароитлар билан танишишди. Шу куни вилоят касаба уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси кенгаши кичик мажлислар залида касаба уюшма фаоллари учун Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасида асос солувчи тамойиллар ва ҳуқуқлар” мавзуида ҳудудий семинар ўтказилди.

Семинарда  ХМТ вакиллари ҳамда касаба уюшма фаоллари маърузалар билан иштирок  этишди. Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг асос солувчи конвенциялари талабларига риоя этилиши ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.