[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА

“ИНСОНГА НАФ КЕЛТИРИШ – ОЛИЙ БАХТ” V РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мамлакатимизда Мустақиллик йилларида инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар ва бунёдкорлик ишлари, барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган техник ва технологик янгиланиш ҳамда модернизация жараёнлари, қабул қилинаётган Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва қадр-қимматини кенг жамоатчиликка етказиш, бу борада амалга оширилаётган ишлар тарғиботига муносиб ҳисса қўшиш, шунингдек, инсон манфаатларини таъминлаш йўналишидаги ишларни кенг ёритишга муносиб ҳисса қўшаётган ОАВ ходимларини рағбатлантириш мақсадида журналистика соҳасида “Инсонга наф келтириш – олий бахт” V Республика анъанавий танловини ўтказади.

 

Мазкур танловга 2015 йилнинг 1 июнидан 2016 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда чоп этилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда намойиш этилган ва интернет нашрларида берилган материаллар 2016 йилнинг 10 июнигача қабул қилинади.

 

Танловга тақдим этиладиган журналистик материалларда мустақиллик йилларида диёримизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш ва ривожлантириш, халқимиз турмуши фаровонлигини юксалтириш, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаш, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий, маънавий ва маърифий соҳаларда энг юқори натижаларга эришиш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларнинг, аввало инсон манфаатларига йўналтирилганлиги чуқур таҳлил орқали очиб берилиши лозим. Материалларда хусусан, қўйидаги масалалар ёритилганлигига эътибор қаратиш зарур:

 

  • демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари, шу жумладан, муносиб меҳнат, дам олиш, ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариш каби қонуний манфаатлари ҳимояси;
  • жамоатчилик назорати;
  • давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий шериклик асосида инсон манфаатлари ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари уйғунлиги;
  • касаба уюшмаларининг ижтимоий шериклик асосида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги фаолият йўналишлари;
  • маданий-маърифий, спорт ва соғломлаштириш;
  • ҳомийлик ҳамда ҳайрия ишлари ва бошқалар.

 

Танлов ғолиблари оммавий ахборот воситаларининг қуйидаги йўналишлари бўйича аниқланади:

 

  • Босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши журналистик материал (газета ва журналлар – 1, 2, 3-ўринлар);
  • Электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши журналистик материал (телевидение, радио, интернет журналистика – 1, 2, 3-ўринлар).

 

Шунингдек, ушбу йўналишларнинг ҳар бири бўйича учтадан рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилган.

 

Танлов ғолиблари ва рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

 

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар 5 тадан кам бўлмаслиги керак.

 

Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар, 3 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши лозим.

 

Радиоэшиттиришлар 5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши зарур.

 

Матбуот ва интернет материаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим.

 

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова этилиши зарур:

 

  • муаллиф ва унинг иш жойи, журналистик фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
  • муаллиф паспорти нусхаси;
  • муаллиф манзили ва боғланиш телефонлари.

 

Танлов ғолибларини мукофотлаш тадбири Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида тантанали равишда ўтказилади.

 

Материаллар “Инсонга наф келтириш – олий бахт” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Ўзбекистон Республикаси, 100165, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 24-уй, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, 4-қават, 3-хона.

Телефонлар: 256-52-79; 252-21-18.

E-mail: pressa@kasaba.uz