08.06.2016. Андижон вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг ҳудуддаги фаоллари учун “Фермер хўжаликларини тармоққа жалб қилиш, уларни бошланғич касаба уюшма ташкилоти билан қамраб олиш, тармоқда ишловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномалари омилини ошириш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Уни тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б. Жўраев олиб борди.
Семинар очиқ мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш, савол-жавоб тарзида ўтди. Касаба уюшмалари бутун эътиборини ҳар бир жамоа шартномасида ходимлар бандлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шароити ишловчиларга, айниқса, аёллар ва ёшларга бериладиган ижтимоий имтиёз ва кафолатлар, ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар барқарорлигини таъминлашга қаратиши зарурлиги таъкидланди.
Андижон вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг ҳудуддаги фаоллари учун “Фермер хўжаликларини тармоққа жалб қилиш, уларни бошланғич касаба уюшма ташкилоти билан қамраб олиш, тармоқда ишловчиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда жамоа шартномалари омилини ошириш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.