[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.06.2016. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда ҳаётимизнинг барча жабҳалари, жумладан, спорт соҳасини тубдан ислоҳ этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Кўплаб замонавий спорт иншоотлари барпо этилди ва бу ишлар изчил давом эттирилмоқда. Улар сифатли инвентар ва ускуналар билан жиҳозланмоқда, соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда. Бир сўз билан айтганда, спорт ва жисмоний тарбия ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича тўлиқ янгиланган тизимнинг муҳим узвий қисмига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сонли Қарори, бу асосида ҳар йили қабул қилинаётган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш спорт мураббийси” номинацияси бўйича танловнинг шаҳар босқичи ўтказилди.

Тадбирда 8 нафар ёш спорт мураббийлари иштирок этдилар. Кўрик-танлов ишчи комиссиссияси иштирокчиларни баҳолашда уларнинг спорт соҳасида эришган ютуқлари, чет тилларини ўзлаштирганлиги, меҳнат қонунчилигига оид билимлардан хабардорлик даражаси мезонларига таянди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Бухоро шаҳридаги 12-олимпия заҳиралари спорт-мактаб интернати юнон-рум кураши бўйича мураббийси Али Акбар Гулямов эгаллади.

“Юртбошимиз таъкидлаганидек, болалар ва ёшларнинг спорт билан шуғулланиши уларни кучли ва иродали, ҳаётда учрайдиган синов ва қийинчиликларни енгиб ўтишга қодир инсонлар этиб тарбиялашда ғоят катта аҳамият касб этади. Касаба уюшмалари томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловида “Йилнинг энг фаол ёш мураббийи” номинацияси бўйича иштирок этаётганлигимдан хурсандман. Танлов ёш мутахассисларни ўз устида мунтазам ишлашга, касб сирларини чуқур ўрганиб, садоқат ила меҳнат қилишга чорлайди”-дейди истеъдодли ёш мураббий Али Акбар Гулямов.