[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.07.2016. Навоий вилоятида «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилган биринчи босқич, яъни саралаш босқичларидан ҳудудий босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 250 нафар иштирокчи орасидан иқтидори, инновацион ғоялари, кашфиёт ва янгиликлари билан энг юқори натижаларни қўлга киритган 13 нафар ёш мутахасис вилоят босқичида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.

Вилоят босқичида ғолиб деб топилган «Энг фаол ёш олим» — Анвар Кандаҳаров, «Энг фаол ёш спорт мураббийи» — Мафтуна Эсанова, «Энг фаол ёш шифокор» — Обиджон Хўжаев, «Энг фаол ёш транспортчи» — Исломбек Исматуллаев танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Шунингдек, бу йил илк бор ўтказилаётган «Энг яхши ишчи касб эгаси» танловида ҳам 6 та йўналиш бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 6 нафари танлов ғолиби бўлиб, республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ҳар икки танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.