[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

08.07.2016. Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларни оммалаштириш, ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, ўқувчиларда ўзлари танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Энг яхши ишчи касб эгаси” танлови ташкил этилди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан “Ёш ишчи кадрларни тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш” лойиҳасига ажратилган 100 млн. сўм давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ўтказилмоқда.

Танлов 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ўртасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичидан танлаб олинган касблар бўйича уч босқичда – туманлар (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда республика миқёсидаўтказилмоқда.

Ғолиблар 76 — 100 балл тўплаганлар орасидан аниқланади.

Танловнинг барча босқичлари 2 турда – назарий (тест саволлари асосида) ва амалий (касбий-амалий топшириқлар асосида) синов шаклида ўтказилмоқда.

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2016 йил 25 майдаги қўшма қарорига мувофиқ ушбу танлов 7 та – “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги”, “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги”, “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси”, “Умумқурилиш ишлари устаси”, “Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи”, “Ошпаз”, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинациялари бўйича ўтказилмоқда.

“Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг туман (шаҳар)лар миқёсидаги биринчи босқичида жами 2432 нафар корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этдилар.

Танловнинг ҳудудий босқичларида эса жами 461 нафар ёшлар, жумладан 98 нафар қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги, 36 нафар пайвандлаш ишлари (механик) техниги, 72 нафар қурилиш-пардозлаш ишлари устаси, 56 нафар умумқурилиш ишлари устаси, 89 нафар тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи, 56 нафар ошпаз, 54 нафар сартарошлик ва декоратив косметика устаси иштирок этди.

Танловнинг ҳудудий босқичи ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тантанали равишда ташкил этилди. Ғолиблар танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар.

Энг муҳими, танлов жараёнида ёшларнинг ўзлари танлаган касбларига бўйича кўникма ва малакалари ошди.