11.07.2016. Юртимизда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, касаба уюшмалари фаолиятида ҳам ушбу йўналиш муҳим ўрин эгаллаган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 22 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон туманидаги «Саддатаги» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида яшовчи коллеж битирувчиси Мухлисабону Машрабжонова Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам туфайли тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Ёш тадбиркор ушбу маблағ ҳисобига ширинлик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиб, 4 нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминлади.
— Тадбиркорлик ривожи ва ёшларимиз манфаатини кўзлаб қилинаётган саъй-ҳаракатлар жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Айтиш жоизки, касаба уюшмалари тизимида шундай имкониятлар яратилгани ташаббускор ёшларнинг орзусини рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаяпти, — деди ёш тадбиркор М.Машрабжонова