23.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда барча туман, шаҳарларда 12 минг 575 нафар кичик бизнес субъектлари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда корхона раҳбарлари учун халқаро ва миллий меҳнат стандартлари, меҳнат муҳофазаси, касаба уюшмасига шунингдек Савдо-саноат палатасига аъзолик афзалликлари масалалари бўйича ўқув-семинарлар ўтказилди.