02.12.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан Конституция куни байрами муносабати билан меҳнат жамоаларида маънавий-маърифий ва тарғибот тадбирлари билан бир қаторда турли акциялар ташкил этилмоқда.
Хусусан, “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирланиб, уларнинг оилаларидан хабар олинди ва 75 нафар шундай оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, ҳудудлардаги ҳарбий қисмларда учрашувлар ташкил қилиниб, уларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилди.