[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.12.2016. Маълумки 2016 йил 22 сентябр куни Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббусига кўра, касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда янги таҳрирдаги қонунни амалга киритиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилган.

Жумладан, куни кеча Сурхондарё вилоятида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустирияси ходилари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси хамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларининг 150 га яқин касаба уюшма фаоллари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда янги тахрирдаги қонунни амалга киритиш юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири, вилоят Меҳнат бошқармасининг Давлат меҳнат техник инспектори, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ходимларининг маърузалари тингланди.

Семинар якунида иштирокчилар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.