[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.12.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Андижон ва Наманган вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда жамоа-шартномавий муносабатлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари аҳволи ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида яхши натижаларга эришган Андижон шаҳридаги UZ-DONG YANG KO, UZ-HANWOO, INVESTTEX ва Хонобод шаҳридаги ANDIJONKABEL қўшма корхоналари, Наманган вилоятидаги «MRT ТEXTILE», «NESTLE UZBEKISTAN», «UZCHASIS», «ATLANT TOWELS», «EXSAM ENERGY» ва «NAMANGAN TIBBIY DIAGNOTSIKA» қўшма корхоналари фаолияти ўрганилиб, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.

Бунда асосий эътибор чет эл инвестицияси билан ишлаётган корхоналарда ходимларга тўланаётган соатбай иш ҳақи меъёрларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштиришга қаратилди.

Ўрганиш якунлари бўйича корхоналар ходимлари ва касаба уюшма ташкилотлари фаоллари учун амалий семинарлар ўтказилди. Савол ва жавоблар тарзида ташкил этилган семинарларда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.