[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.12.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилигини рағбатлантириш мақсадида 2012 йилдан буён ҳар 2 йилда бир марта ўтказиб келинаётган «Ўз касбининг моҳир эгаларини тақдирлаш» тадбири жорий йилда янада кенг қамров олди. Мазкур тадбирнинг корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилган дастлабки босқичида 32 минг нафардан ортиқ турли касб эгалари иштирок этган бўлсалар, якуний 5-босқичида Федерация Кенгашининг махсус комиссияси томонидан энг муносиб 44 нафар турли касб эгалари саралаб олиниб, уларни тақдирлаш юзасидан Федерация Кенгаши Раёсати қарори қабул қилинди.

Тақдирлашга муносиб деб топилган номзодлар таълим, фан, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, жамоат хизмати, ахборот технологиялари, авиация, темирйўл, транспорт, йўл, қурилиш, агросаноат, истеъмол товарлари ишлаб чиқириш, хизмат кўрсатиш, нефть-газ, геология, энергетика, кимё, металлургия, машинасозлик, тоғ-кон саноати тармоқларида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, ўз соҳасида ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўз касбининг фидоий ва жонкуяр эгаларидир.

«Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб 2016 йилнинг 13 декабрь куни соат 12:00да Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтади.