09.12.2016. 2016 йилнинг 14 ноябридан 14 декабргача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳудудий бирлашмаларда навбатдаги бир ойлик масофавий малака ошириш ўқувлари ўтказилмоқда. Федерация Кенгаши Раёсати қарорига мувофиқ ташкил этилган ушбу ўқувларда 420 та бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари малака оширмоқдалар.
Касаба уюшма кадрлари ва фаоллари малакасини ошириш борасидаги ишларни янада яхшилаш мақсадида АКТдан самарали фойдаланган ҳолда масофавий малака ошириш ўқувларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда ушбу йўналашнинг аҳамияти эътиборга олиниб, бу борадаги ишлар такомиллаштириб борилмоқда.
Жорий йилнинг 14 декабрида ушбу бир ойлик ўқувлар якунланиб, тингловчилар билим даражасини аниқлаш мақсадида 15-16 декабрь кунлари якуний тест синовлари ўтказилади.