13.12.2016. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаган режага мувофиқ 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида республикамиздаги 36 та санаторийда 5890 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул соғломлаштирилади.
Улардан 2753 нафари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимидаги санаторийларда дам олдирилиб, саломатликлари мустаҳкамланади.