30.12.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан мамлакатимиздаги корхона, ташкилот ва муассасаларда янги таҳрирда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тарғиботига бағишланган ўқув-семинарлари ўтказилди.
Худди шундай тадбирлардан бири Жиззах Политехника институтида бўлиб ўтди.
Семинар иштирокчиларига янги таҳрирдаги қонуннинг мазмун ва моҳияти, юридик ва техник жихатдан қайта кўриб чиқилганлиги, натижада меҳнат муҳофазаси борасида ходимларга яратилган имкониятларнинг янада кенгайгани, меҳнат муносабатлари иштирокчилари бўлган иш берувчи ва ходимнинг хуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб берилганлиги тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
Семинар якунида очиқ мулоқот тарзида савол-жавоблар ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан тўлиқ маълумотлар берилди.