20.01.2017. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилиган бўлиб, мазкур Қонун декабрь ойидан кучга кирди.
Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамкорлигида қонуннинг тарғиботи юзасидан худудларда семинарлар ташкил этиш йўлга қўйилган.
Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча Қарши шаҳридаги “Ўзгеобурғунефтгаз” АК да бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси депутати С.Раҳматов, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари, Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатаётган нефть-газ ва геология ташкилотлари раҳбарлари, бош муҳандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш мутахасислари, касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда вилоятдаги тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ вилоят минтақавий инспекцияси, вилоят меҳнат бош бошқармаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда бугунги кунда барча соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини юксалтириш, меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратишда муҳим омил бўлаётганлиги, шунингдек янги таҳрирда қабул қилинган Қонун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлаш, бу борадаги чора-тадбирларни рўёбга чиқаришга барча зарур шарт-шароитни яратишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан меҳнат муҳофазасига оид амалга ошириладиган ишлар бўйича корхона ва ташкилотлар олдидаги вазифалар белгилаб олинди.