[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.02.2017. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюроси таклифига кўра Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Италиянинг Турин шаҳрида 2017 йил 23-27 январь кунлари “Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон мамлакатларининг давлат бандлик хизматлари салоҳиятини ривожлантириш” мавзусидаги ўқув-семинарда қатнашди.

Ўқув-семинари Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон мамлакатларининг учтомонлама ҳамкорлари, яъни ҳукуматлар, ходимлар ва иш берувчилар вакиллари учун ташкил этилди.

Унда меҳнат муносабатлари соҳасида фаолият кўрсатаётган дунё миқёсидаги етакчи мутахассислар, хусусан, ХМТ Котибиятининг Меҳнат бозори ва бандлик масалалари бўйича Департамент мутахассиси Микаель Мвасикаката, ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюросининг Ёшлар бандлиги масалалари бўйича координатори Михаил Пушкин, ўқув курси мувофиқлаштирувчиси Наима Пажес, Ўзбекистондаги Муносиб меҳнат мамлакат Дастури мувофиқлаштирувчиси Антон Хаузен, ХМТ экспертлари Йенс Сибберсен (Дания), Бёрн Халворсен (Норвегия), Юрий Герций (Россия), Клас Йоран Лок (Швеция) ўз тақдимотлари билан қатнашдилар.

Семинарда иштирокчилар:

«Бандлик соҳасидаги халқаро меҳнат стандартлари ва бандлик соҳасидаги ҳар томонлама сиёсий дастур доирасида меҳнат бозоридаги сиёсат”;

“Бандлик хизматлари: шарҳ, асосий хизматлар ва мақсадли гуруҳлар”;

“Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон мамлакатларида бандлик хизматлари”;

“Бандлик хизматлари томонидан хизматлар тақдим этиш моделлари: ижобий томонлари, камчиликлар, самарали усуллар”;

“Меҳнат бозорининг ахборот тизимлари”;

“Касбга йўналтириш: услубиёт ва усуллар”;

“Бандлик хизматларининг унумли ишлаши учун ижтимоий мулоқотни ўтказиш механизмлари”;

“Давлат бандлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш”;

“Кўникмаларда эҳтиёжларни прогнозлаштириш ва муносиб ишни излаш: услубиёт ва усуллар (шу жумладан ёшларга оид)”;

“Давлат бандлик хизматларининг фаолиятидаги муаммолар” каби мавзулар бўйича маълумотлар билан танишишдилар.

ХМТнинг Халқаро ўқув Маркази раҳбари ўринбосари Йорданка Цветкованинг таъкидлашича, Ўзбекистонлик учтомонлама ҳамкорлар вакиллари ўзларининг юқори даражадаги тайёргарлигини ва меҳнат бозори муаммоларини ҳал этишда ижодий ёндашувини намоён қилишди.

Ўқув семинари жараёнида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон мамлакатларининг вакиллари меҳнат сохасидаги мавжуд муаммолар ва уларни халқаро тажриба асосида ҳал этиш йўллари тўғрисида фикр алмашдилар.

Семинар натижаларига кўра иштирокчиларга сертификатлар топширилди.