[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.02.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида касаба уюшмалари фаоллари учун “2017 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ солиш методологияси бошқармаси давлат солиқ бош инспектори С.Боймуратов, кадрлар билан ишлаш Бош бошқармаси бош мутахассиси Ғ.Мусаевлар иштирок этишди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ва улардан келиб чиқадиган вазифалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари хусусида фикр юритилди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда 2017 йил учун жамоа шартномаларини тузиш кампанияси доирасида иш ҳақи, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, ижтимоий кўмак чоралари ва бошқа сарф-ҳаражатларни режалаштириш ишларида солиқ қонунчилигидаги янгиликларни инобатга олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Касаба уюшмаларининг нодавлат нотижорат ташкилоти сифатидаги фаолиятида солиқ солиш механизмлари хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Бўлиб ўтган интерактив мулоқот давомида тингловчиларни қизиқтирган саволлар доирасида мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди. Мулоқот якунларига кўра Давлат солиқ қўмитаси ва Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида доимий ҳамкорлик тўғрисида келишиб олинди.

Қуйида “2017 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар” тўғрисидаги тўлиқ тақдимот билан танишишингиз мумкин.

Презентация