[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.03.2017. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрири тарғиботига оид тасдиқланган тадбирлар жадвалига асосан “Ўзбектелеком” АК Наманган филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрири тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу давра суҳбатида Наманган вилоятида фаолият юритаётган ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳаси корхоналарининг раҳбарлари, касаба уюшмаси фаоллари, меҳнат муҳофазаси мухандислари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар, юристлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этишди.

Тадбирда Меҳнат вазирлиги Наманган вилояти меҳнат бошқармасининг Давлат меҳнат бош техник инспектори З.Умаров,  меҳнат бошқармаси Давлат меҳнат техник инспектори С.Гаипов, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири М.Қорабоев ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаевлар сўзга чиқиб мазкур Қонуннинг мазмун-моҳияти, унга киритилган янги нормалар, давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари ҳамда тегишли вазирликларнинг ваколатлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Давра суҳбати якунида иштирокчиларнинг саволларига маърузачилар томонидан тушунтиришлар берилди, тайёрланган услубий ва амалий қўлланмалар тарқатилди.