[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.03.2017. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнати масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди. Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

2016 йилда миллий ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш кампанияси таҳлили натижалари ҳамда 2017 йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида;

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2017 йил учун комплекс чора-тадбирлар режаси тўғрисида;

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенциялари ва тавсиялари бажарилиши бўйича ХМТ экспертлар Қўмитасининг Халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясидаги маърузаси ҳақида.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2016 йилда Мувофиқлаштирувчи кенгаш меҳнат соҳасида ахборот-тушунтириш кампаниясини ташкил этиш ва амалга оширишга катта эътибор қаратди. Шу мақсадда “Миллий ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича республика аҳолиси хабардорлигини оширишга йўналтирилган ахборот-тушунтириш кампанияси Концепцияси” ишлаб чиқилди.

Мазкур Концепция асосида қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга эркин ёллаш, шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги тўғрисида баннер, постер ва флаерлар тайёрланиб, чоп этилди ҳамда бутун республика бўйича аҳоли гавжум ва кўринарли жойларга жойлаштирилди.

Миллий телерадиокомпания телеканаллари орқали Касаба уюшмалари Федерацияси, Меҳнат вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси тизимидаги қайта алоқа механизми ва ишонч телефонлари акс эттирилган видеоролик намойиш этиб борилмоқда. Мобиль операторлар орқали эса фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилмаган ҳолатларда мурожаат этиш мумкин бўлган телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар СМС хабар шаклида аҳолига етказилди. Шунингдек, расмий бандлик афзалликлари, Касаба уюшмалари Федерациясининг қайта алоқа механизми ва Меҳнат вазирлигининг колл-маркази тўғрисида видеороликлар тайёрланди.

Йиғилиш давомида Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларига Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича амалга оширилаётган ишлар ва фермерлик ҳаракатининг ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги “Ризқ йўли” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Йиғилишда аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари бўйича хабардорлигини ошириш борасидаги ишларни янада кенгайтириш мақсадида ахборот-тушунтириш кампаниясини янада такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи масалани кўриб чиқиш жараёнида Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ХМТнинг асоссолувчи конвенцияларини амалга ошириш борасидаги ишларни келгусида янада кучайтириш мақсадида Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан тизимли ишларни давом эттиришни мақсадга мувофиқ деб топди.

 

Шу мақсадда Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2017 йил учун комплекс чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. Мазкур режа:

миллий ва халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш бўйича вазирлик, идоралар, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан кўрилган чоралар тизимини таҳлил қилиш;

халқаро меҳнат стандартларига риоя этилиши бўйича Миллий мониторинг ўтказиш;

аҳоли билан қайта алоқа механизмини такомиллаштириш;

вазирлик, идоралар, ННТ ва фермер хўжаликлари ходимларининг салоҳиятини ошириш тадбирини амалга ошириш;

миллий ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича республика аҳолисининг хабардорлигини оширишга йўналтирилган ахборот-тушунтириш кампаниясини давом эттириш йўналишларини ўз ичига олган.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенциялари ва тавсиялари бажарилиши бўйича ХМТ экспертлар Қўмитасининг Халқаро меҳнат конференциясининг 106-сессиясидаги маърузасини кўриб чиқиш жараёнида Ўзбекистонда ХМТнинг 138- ва 182-сонли Конвенциялари бажарилиши бўйича қатор ижобий натижалар қайд этилгани, хусусан, маърузада ҳукумат ва ижтимоий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларнинг амалга оширилиши пахта терими даврида халқаро меҳнат стандартларига риоя этилишига ижобий таъсир кўрсатгани алоҳида таъкидланган. Экспертлар қўмитаси Ўзбекистондаги ижтимоий шериклардан миллий мониторинг, таълим муассасаларидаги давоматни мустаҳкамлаш, меҳнат қонунчилигига риоя этмаслик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, ушбу масалалар бўйича жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш борасидаги ишларни давом эттиришни сўради.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тегишли тавсиялари қабул қилинди.