[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.04.2017. Мехнат мухофазаси бўйича ишларни ташкиллаштиришда асосий эътибор ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, механизм, дастгох ва ишлаб чиқариш воситаларининг, бино ва иншоатларнинг хавфсизлигини таъминлаш, меҳнат шарт-шароитларининг санитар-гигиенасини меъёрлаш, ходимларни шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика хизмати билан таъминлаш, тиббий кўригини ташкил қилиш, меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини олиб боришга қаратилмоқда.

Касаба уюшмалари томонидан корхона ва ташкилотларида ходимларга қулай меҳнат шароитлари яратиш, бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш, мехнатни мухофазаси сохасида амалда бўлган норматив-хуқуқий хужжатларга амал қилиниши юзасидан амалий ва услубий ёрдам кўрсатилмоқда.

“Охангаронцемент” АЖда мехнатни мухофаза қилиш хизмати ходимлари, цех бошлиқлари ва жамоатчилик асосида сайланган вакиллари учун ташкил қилинган ўқув семинарда “Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни”нинг янги тахрири, жамоа шартномаларидаги “Мехнатни мухофаза қилиш” бўлимини ишлаб чиқиш, “Мехнатни мухофаза қилиш, бахтсиз ходисалар ва касб касалликларини олдини олиш”, “Мехнат мухофазаси бўйича тадбирларни режалаштириш”, Ишлаб чиқаришдаги хавфли ва зарарли омилларни йўқотиш ёки йўл қўйилган чегарагача пасайтириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида касаба уюшмаларининг вазифалари тўғрисидаги мавзулар қамраб олинди.

Корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Дўстбаев қўмита қошидаги мехнатни мухофаза қилиш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссиянинг фаолияти тўғрисида ахборот берган бўлса, мехнатни мухофаза қилиш хизмати бошлиғи М.Аксенова корхонада мехнатни мухофаза қилиш бўйича режалаштирилган тадбирлар уларга ажратилган маблағлар ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумот берди. Республика кенгаши мехнатни мухофаза қилиш бўйича бош мутахассиси Д.Хошимова “Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни”нинг янги тахририга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар тўғрисида маъруза қилди.

Ўқув семинар интерактив усулда ўтказилган бўлиб иштирокчилар мехнат қилаётган бўлинмаларнинг фаолиятига оид, иш ўринларининг меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилиши, вакилларни иш фаолиятлари хамда касаба уюшмаси қўмитаси қошидаги мехнат мухофазаси бўйича комиссиялар фаолиятига оид масалалар бўйича ўртоқлашдилар.